Президент Сирдарёга етиб борди (фото)
Бугун тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиққан. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев зудлик билан Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб борди.
Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ, деб хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter