Президент қарори эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ–6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида:
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қишлоқлар (маҳаллалар) рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:
олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда жойлашганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига аҳоли томонидан йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича келиб тушган мурожаатлар сони;
аҳоли ва тадбиркорларда ўзлари истиқомат қилаётган (жойлашган) қишлоқ (маҳалла) ҳудудини биргаликда ободонлаштириш юзасидан ташаббусларнинг мавжудлиги;
«Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомига эгалиги.
Дастурларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан:
мазкур қарорнинг 1-банди «а» кичик бандида белгиланган мезонлар асосида ҳар бир туман ва шаҳардан қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган жами 397 та қишлоқ ва маҳалла танлаб олинганлиги;
йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишларининг манзилли дастурлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинди.
Дастурлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари орқали «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» жамғармаларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан жами 1 триллион сўмгача маблағлар;
Дастурларда кўзда тутилган тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан жорий йил якунига қадар қайтариш шарти билан босқичма-босқич 1 триллион сўмгача бюджет ссудаси маблағлари ажратилишини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter