Президент қарори билан Зоминда тоғ-чанғи курорти ташкил этилади
Шавкат Мирзиёевнинг «Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, Туркиянинг «Идеалист» компанияси томонидан Зомин туманида эркин туристик зонанинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу бош режа лойиҳасида инвестицияларни, шу жумладан, туризм (жойлаштириш воситалари, дор йўллари, ресторанлар, савдо шохобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари), йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларини жалб қилиш назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter