Президент очиқ мулоқоти учун мурожаатлар икки мингтадан ошиб кетди
Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқотига тайёргарлик қизғин паллага кирди.
Президент Администрацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идораларнинг етакчи мутахассисларидан тузилган штаб таркибида «Сall-марказ», Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи ҳамда Медиа марказ фаолият олиб бормоқда.
1295 қисқа рақамли «Сall-марказ»га шу кунга қадар жами 2055 та мурожаат келиб тушди. Шундан 74 фоизи ўз ечимини топган бўлса, 26 фоизи ижро жараёнида, дея маълумот берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Йўлланаётган мурожаатлар тиббиётнинг деярли барча йўналишларини қамраб оляпти. Мисол учун:
- 437 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига,
- 123 таси тез тиббий ёрдам хизматига,
- 120 таси ихтисослашган марказлар фаолиятига дахлдор.
Шу кунгача:
- бирламчи тиббий ёрдам хизмати бўйича 248 та;
- тез тиббий ёрдам хизмати бўйича 101 та;
- ихтисослашган марказлар фаолияти бўйича 80 та;
- тиббиётнинг бошқа йўналишлари бўйича 467 та мурожаат ўз вақтида ҳал қилинди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридан келиб тушган 168 та мурожаатдан 146 таси (87 фоизи) ўз ечимини топган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳиссасига тўғри келаётган 1042 та мурожаатдан 750 таси(72 фоизи)нинг ижроси таъминланди.
Яна бир янгилик. Тиббиёт ходимлари энди ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзиллар орқали ҳам йўллашлари мумкин:
Telegram: @SSV_Call_centre_bot
E-mail: [email protected]
Facebook: www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
Instagram: https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи томонидан айни шу тармоқлар орқали келиб тушаётган таклиф ва мурожаатлар ҳам ўрганилиб, мутахассислар иштирокида жойларга чиққан ҳолда ижроси таъминланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter