Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ҳақидаги қарорни имзолади

Президент Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ҳақидаги қарорни имзолади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик  кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Ташкилий қўмитага Наврўз байрамини Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда нишонлаш бўйича «Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрамини ўтказиш концепцияси ва ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:

а) бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Наврўз умумхалқ сайилларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

  • Наврўз умумхалқ сайиллари ўтказиладиган асосий майдонлар, хиёбонлар ва кўчаларни белгилаш, уларни миллий услубда байрамона безатиш ҳамда саҳналарни ўрнатиш;
  • жойларда бўлиб ўтадиган умумхалқ сайилларига маҳаллий фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, цирк санъати вакиллари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини кенг жалб этиш;
  • байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ва мусобақаларни ўтказиш, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналарни жойлаштириш;

б) байрам дастурларини ва оммавий томошаларни тайёрлашда, кўчалар, хиёбонлар ва майдонларни безатишда катта маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ижодкорлар, композитор ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳларни кенг жалб этиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Наврўз умумхалқ сайилларига хорижий ва маҳаллий туристларнинг ташрифини ташкил этиш мақсадида кенг тарғибот ва тайёргарлик ишларини амалга ошириш вазифаси топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг