Отабек Умаров тезликни оширгани учун жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқ ва ОАВларда Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари, Президентнинг кичик куёви Отабек Умаровнинг Tesla электромобилини катта тезликда бошқаргани видеоси тарқалган эди. Ушбу воқеа кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Отабек Умаров Инстаграмдаги ўз расмий баёнотида мазкур воқеа бўйича тушунтириш бериб,йўл қоидасини бузгани учун жаримани тўлаганини билдирган.
«Куни кеча оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ видеонинг тарқалгани Президентимизнинг очиқлик ва сўз эркинлиги сиёсати амалда эканини кўрсатади, деб ўйлайман.
Журналистлар ва блогерлар ҳақиқатан ҳам реал ҳаётимизда бор муаммоларни кўтариб чиқаётгани қувонарли. Сизлар жамиятда рўй бераётган воқеаларга бефарқ эмаслигингиз, одамларнинг мавқеи ва лавозимидан қатъи назар танқид қилаётганингиз бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга ва тартибга риоя қилишга чақиради.
Бугуноқ барча жарималар тўланди.
Қонун барча учун баробар!
Шу фурсатдан фойдаланиб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг жонкуяр ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман!» дея баёнотни тугатган Умаров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter