Президент ипотека кредити бўйича янги фармонни имзолади
«Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.
Унга мувофиқ:
- Молия вазирлиги пул маблағларини тижорат банкларига 15 йил муддатга бозор шартлари асосида жойлаштиради;
- тижорат банклари аҳолига ўз маблағлари ва Молия вазирлиги ажратадиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитларини тақдим этади;
- Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бозор ставкаси бўйича тақдим этилади. Бунда, қарз олувчига кредит уй-жойнинг жойлашган жойи ва майдонини мустақил танлаш ҳуқуқи билан чекланган миқдорда берилади;
- айрим шахсларга (кам таъминланган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож в.б.) ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар тўланади.
Янги тартиб қуйидагиларда жорий этилади:
- қишлоқ жойларда – Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари шаҳарларига ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда;
- Тошкент шаҳрида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter