Президент ИИВнинг ҳайъат йиғилишида қатнашади
Бугун Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бир қатор фарғоналик амалдорларни ишдан олганди.
Жумладан, фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Aзизбек Икромов тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter