Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: «Ҳокимлар битирувчилар билан шахсан учрашсин»

Президент: «Ҳокимлар битирувчилар билан шахсан учрашсин»

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев барча ҳокимларга битирувчилар билан шахсан учрашишни топширган.

«Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда 404 минг нафар ўрта таълим, 151 минг нафар касб-ҳунар таълим, 125 минг нафар олийгоҳ битирувчилари, жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди», деган президент.

Шу мақсадда барча ҳокимлар:

  • битирувчилар билан шахсан учрашади;
  • ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали учрашувларнинг аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;
  • учрашувларда ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;
  • битирувчиларнинг ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб, уларнинг балансини шакллантиради;
  • иш берувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.

Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва уларнинг ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланган.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ахборот бергани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг