Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчиларга 50 фоизгача солиқ имтиёзи берилиши мумкин

Ўқитувчиларга 50 фоизгача солиқ имтиёзи берилиши мумкин

Президентнинг «2022 – 2026 йилларда Халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси Давлат тест маркази томонидан имтиҳонлар шаклида ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Халқ таълими тизимидаги ходим ва педагоглар, академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун бир қатор солиқ ва бошқа имтиёзлар берилиши белгиланмоқда.

Хусусан, бунда:

- Умумтаълим мактаблари раҳбарияти ва педагоглари учун шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишида 50 фоиз чегирмали «Ўқитувчи» транспорт картаси берилади;

- Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган рўйхат асосида тизимда фаолият юритаётган педагог ва ходимларга уй-жой сотиб олиш учун 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда йиллик қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси билан 20 йил муддатга ипотека кредитлари ажратилади;

- халқ таълими тизимидаги ходимларга ҳар йили умумий ходимлар сонига нисбатан бир фоиздан кам бўлмаган миқдорда фоизсиз муддатли тўлов асосида автотранспорт воситаларини сотиб олиш имконияти яратилади;

- педагог ва бошқа ходимларга ер ва мол-мулк солиғи ҳамда коммунал хизматларга ҳақ тўлаш бўйича 50 фоиз миқдорида имтиёз тақдим қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг