Президент фармони билан қатор хорижликлар тақдирланди
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл инвесторларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан бир қатор хорижликлар «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Рўйхат қуйидагича:
Гуржий Степан Леонидович - Россия Федерацияси «Лукойл» акциядорлик жамиятининг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вице-президенти
Мухаммад Абунайян - Саудия Арабистони Подшоҳлиги «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси
Мухаммад Жамил Ал-Рамахий - Бирлашган Араб Амирликлари «Masdar» компанияси бош ижрочи директори
Жемил Казанжи - Туркия Республикаси «Aksa Energy» компанияси бошқарув кенгаши раиси
Мехмет Женгиз - Туркия Республикаси «Cengiz Holding» компанияси асосчиси
Шандор Чаньи - Венгрия Республикасининг «OTP Bank» бошқаруви раиси
Сейфоллах Гасеми - Америка Қўшма Штатларининг «Air Products» компанияси бошқаруви раиси
Пэрис Муратоглу - Франция Республикасининг «Total Eren» компанияси бошқаруви раиси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter