Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент фармойишига кўра ватанпарварлик ойлиги ўтказилади

Президент фармойишига кўра ватанпарварлик ойлиги ўтказилади

Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишни имзолади.

Фармойишга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, «Ватанпарварлик ойлиги» давомида «Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари»нинг таълим муассасаларига ташрифини уюштириш, ўспирин ёшлар ўртасида «Мен, албатта ҳарбий бўламан!» танловини ўтказиш, Ёшлар «Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги «Энг яхши селфи» танловини ташкил этиш, ҳарбий-ватанпарварлик «Энг яхши маҳалла» ва «Энг яхши Жасорат клуби» танловини ўтказиш каби кўплаб вазифалар кўзда тутилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг