Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ЕИ вакили ва "Газпром нефт" раисини қабул қилди

Президент ЕИ вакили ва

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайсни қабул қилди.

ЕИ махсус вакили Еврокенгаш Президенти Антониу Кошта ва Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш доирасида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 12 миллиард евролик аниқ лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев 13 май куни "Ўзбекистон нефть ва гази" халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россиянинг "Газпром нефт" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.

Россиянинг ёқилғи-энергетика соҳасидаги етакчи компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қазиб олиниши қийин бўлган конларни ўзлаштириш ва соҳани рақамлаштириш борасидаги шерикликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг