Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Чилонзордаги кафель ишлаб чиқариладиган корхонани бориб кўрди

Президент Чилонзордаги кафель ишлаб чиқариладиган корхонани бориб кўрди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари 2017 йилда Чилонзор туманига ташрифи чоғида «Ориент керамик» корхонаси лойиҳасини маъқуллаган эди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Шундан сўнг фойдаланилмаётган ерда замонавий бино қурилиб, хориждан керамика маҳсулотлари ва кафель ишлаб чиқарадиган ускуналар келтириб ўрнатилди. Корхона жорий йил июль ойида иш бошлади. Унинг умумий қиймати қарийб 14 миллион доллар бўлиб, йилига 3,6 миллион квадрат метр керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Бугун, 24 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев корхонанинг иш жараёни билан танишиб, маҳсулот турларини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маҳсулотлар деярли юз фоиз маҳаллий хомашёдан тайёрланмоқда. Шу боис, хорижникидан бир неча баробар арзон нархларда икчи бозорга чиқарилмоқда. Шунингдек, уларнинг 30 фоизи Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга сотилмоқда. Биргина июль-август ойларида 500 минг долларлик экспорт қилинган. Айни пайтда бу ерда 270 нафар ишчи ва мутахассис меҳнат қилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ориент керамик» масъулияти чекланган жамият томонидан 2020-2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, ҳозирда юртимизга импорт қилинаётган катта ўлчамдаги керамогранит кафеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Яна 700 та иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари ушбу компания негизида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида кичик корхоналар ташкил этиш, логистикага қулай жойлар ажратиб, уларни керамик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кластер тизимида ишлатиш, товарларни кўпайтириб, нархни тушириш эвазига экспорт ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда Тошкент шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг