Юртдошларимиз чет элда асосан оғир меҳнат билан шуғулланаётгани айтилди
Йиғилишда бандлик тизимига кирувчи касбга тайёрлаш муассасалари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги таъкидланди.
Масалан, ҳозирда чет элда ишлаётган ватандошларимизнинг аксарияти оддий ва оғир, кам иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан шуғулланмоқда.
Европа, Осиёнинг ривожланган мамлакатлари билан жуда катта келишувлар доирасида 150 мингта ишчига буюртма берилган бўлса-да, бор-йўғи 9 минг ишчи юборилди.
Шу муносабат билан ташқи меҳнат миграцияси тизимидаги ишларни лозим даражада ташкил қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги иш ўринларини яратиш ва аҳолини касбга ўқитиш борасидаги камчиликларни бартараф этиб, 100 минг ишчига касб-ҳунар ва тил ўргатиб, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш вазифаси қўйилди.
Айни пайтда йиғилишда иқтисодий комплекс ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter