Президент Бош вазир ўринбосарини вазифасидан озод этди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари Акмалов Қаҳрамон Валиевич ўз лавозимидан озод этилди.
«Халқ сўзи» ўз манбаларига таяниб хабар беришича, бу борада тегишли фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.
Маълумот учун, Қаҳрамон Акмалов бу лавозимда 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён ишлаб келаётганди. Бунгача у Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter