Президент 2020 йил номини эълон қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этмоқда. Ушбу нуфузли анжуман Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтяпти.
Унда президент 2020 йил номини эълон қилди.
«Янги сайланган депутатлар бўлди, энди сайландим, юкларим сувдан ўтди, деса бўлмайди. Биз илм соҳасида, олий таълим соҳасида қилган хатоларимизни тўғрилашимиз керак. Шарқ донишмандлари айтганидек, энг катта бойлик билим, энг катта қашшоқлик билимсизлик. Тараққиётга эриши учун рақамли илм ва бошқа замонавий билимларни эгаллаши керак. Рост-рўй айтишимиз керак, кўпгина корхона ва ташкилотлар, вазирликлар раҳбарлари рақамли технологиялардан жуда йироқ. Бундай раҳбарларнинг келажаги йўқ, улар вақтинча ўтирибди. Рақамли технологияларни ўрганиб, ривожлантирмасак, тараққиёт бўлмайди. Рақамли иқтисодиётга ўтиш кейинги беш йилдаги энг устивор вазифалардан бири бўлади. Бу бизни ташвишга солаётган энг катта муаммолардан бири коррупцияга қарши ҳам курашдир.
Шу сабабли 2020 йилни — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили дея номлашни таклиф этаман», деди президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter