Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: Тошкент вилоятида «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастури бошланади

Президент: Тошкент вилоятида «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастури бошланади

Президент Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида янги уй-жойларнинг қурилиши ва ёш оилаларни уйли қилиш борасида ҳам тўхталди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, янги уй-жойларнинг қуриш ҳажмлари 1,5 баробарга оширилади.

«Конституциямизга аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши ва уй-жойга эга бўлиши тўғрисидаги янги моддаларни киритиш лозим, деб ҳисоблайман.

Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмларини 1,5 баробарга ошириб, 90 мингга етказамиз.

Бунда, икки йил олдин бошланган имтиёзли шартларда ипотека бериш давом эттирилади.

Келаси йилда Тошкент вилоятида «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастури бошланади.

Дастур доирасида, биринчи навбатда турар-жойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этилади», – дейди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг