Прагада боғ-роғларда чекиш тақиқланади: лекин бунинг соғликка алоқаси йўқ
Прагада энди паркларда, боғларда, шунингдек, ўрмон ва шаҳар хиёбонларида чекиш тақиқланади, дея хабар берди «ЕвроПульс».
Ҳукумат аҳоли саломатлигини сақлаш эмас, балки ёнғин келиб чиқиш хавфининг олдини олиш учун шундай қарорни қабул қилди.
Сигаретадан ташқари фейерверкларнинг ҳамма турлари ва очиқ оловдан ёнғин хавфи бўлган барча буюмлар ман этилади. Электрон сигареталар ва вейпларни паркларда олдингидек чекишга рухсат берилган.
Ҳозир Чехия пойтахтида кашандалар учун жуда кўп тақиқлар мавжуд. Матбуот тарқатувчи дўконлар, автобус бекатлари, мактаблар, болалар майдончалари ва одамлар тўпланишни ёқтирадиган гавжум жойларда тутатиш мумкин эмас.
Европанинг айрим давлатларида, масалан, Францияда паркларда чекиш тақиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter