Пойтахтда 1,1 млрд сўмлик муддати ўтган ичимликлар сотуви тўхтатилди

Тошкент шаҳрида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 1,1 млрд сўмлик энергетик ва алкоголь маҳсулотларини сотувга чиқарилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекция ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда “E.D.”, “D.S.”, ва “V.N.” МЧЖ масъул шахслари савдо шохобчаларида яроқлилик муддати ўтган энергетик ичимликлар ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари, шунингдек “QR код" маркировкаларининг нусхасидан такрор фойдалан келганликлари аниқланиб, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик энергетик ва алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter