Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пойгалардан чарчадим...» — етти карра чемпион

«Пойгалардан чарчадим...» — етти карра чемпион

«Формула-1» етти карра чемпиони, британиялик Люис Ҳэмилтон пойгалардан чарчаганини айтди.

«Болалигимда, «Формула-1»даги илк йилларимда мен учун пойгадан муҳими йўқ эди. Ҳозир ундай деёлмайман. Ёшинг ўтавераркан оиланг, яқинларинг, дўстларинг даврасида ўтказган вақтларингни қўмсайвераркансан. Буларнинг қадрига етиш керак».

«Баъзида энди пойгада қатнашмасаммикан деган ўй билан уйғонаман. Ҳаётда бошқа нарсалар ҳам бор, пойга майдонидан ташқарида ҳам кўп нарсаларга эришишинг мумкин... Кейин ўзимни қўлга олиб, қолиш зарурлигига ўзимни ишонтираман», — Ҳэмилтоннинг сўзларини келтирди Motorsport-Total.

Эслатиб ўтамиз, Ҳэмилтон «Формула-1»даги келажагини ўйлаётганини ва кетиши мумкинлигини ҳам яқинда айтганди. Унинг «Mercedes» жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг охиригача тузилган. Жорий мавсумни 37 ёшли пойгачи 6-ўринда якунлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг