Португалиянинг 71 ёшли президенти чўкаётган қизларни қутқарди (фото)
Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза пляжда дам олаётган вақтда чўкаётган қизларни қутқаришга ёрдам беради. Бу ҳақда «20minutos» портали маълум қилган.
Давлат раҳбари икки кунлик таътилни Агларве соҳилларида ўтказди. 15 август куни у каноэдан йиқилиб муаммога дуч келган икки нафар қизни кўриб қолди. 71 ёшли де Соуза шу заҳоти сувга шўнғиди ва гидроциклда бошқа одам воқеа жойига етиб келгунга қадар уларга ёрдамлашиб турди.
«Қизлар бошқа пляждан сузиб келишган: кучли оқим уларни бу томонларга оқизиб келган. Улар ағдарилиб тушгач, кўп сув ютиб қўйишди. На каноэни жойига ағдара олишди, на устига чиқа олишди, на суза олишди — оқим шу даражада кучли эди», — деди президент. У ёрдамга етиб келган ягона одам эмаслигидан хурсандлигини яширмади.
Порталнинг таъкидлашича, де Соуза таътилининг кўп қисмини мамлакатнинг турли жойларига ташриф қилиш билан ўтказди. Коронавирус туфайли зарар кўрган туризмни ривожлантириш учун шундай қилган.
Португалияда президент лавозими аслида тантанавор хусусиятга эга. У ижро этувчи ҳокимиятга эга эмас, бироқ инқироз даврида парламентни тарқатиб юбориши мумкин. Давлат раҳбари беш йил муддатга сайланади. У бу лавозимни кўпи билан икки муддатга эгаллаши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter