Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Porsche» классик автомобиллари учун 3D принтерда эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни бошлади

«Porsche» классик автомобиллари учун 3D принтерда эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни бошлади

Ноёб классик машиналар.

Фото: «Popmech»

Ҳозир ноёб классик машиналарнинг айрим қисмларини топиш мушкуллашиб бормоқда. «Porsche» компанияси 3D принтер ёрдамида эски автомобил қисмларини яратиш орқали ушбу муаммони ечишга қарор қилди, деб хабар берди «Popmech».

Ноёб эски автомобил учун эҳтиёт қисмларни топишдан-да мушкулроқ иш йўқ. Албатта, етказиб берувчилар анъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариши мумкин, бироқ қисмлар кам сонли машиналар учун керак бўлганлиги сабаб бу усул самарали эмас. 

Шу муносабат билан «Porsche» автомобилсозлик компанияси ўзининг 959 моделига муфта ричагини ишлаб чиқарди. Мазкур модел атиги 292 нусхада ишлаб чиқарилган.

Компания маълумотларига кўра, 3D принтер ёрдамида яратилган қисмлар мустаҳкамлик ва ичидаги нуқсонларни аниқлаш томографик тадқиқотидан ўтган, шунингдек, синов автомобилига ўрнатилиб, текшириб ҳам кўрилган.

Таъкидланишича, «Porsche Classic» 3D босма ёрдамида саккизта қисмни ишлаб чиқармоқда, улар орасида пўлат ҳамда пластик материаллардан фойдаланилганлари ҳам бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг