Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дақиқаси 10 гигабайт: 11K 3D ўлчамли илк ролик намойиш этилди

Дақиқаси 10 гигабайт: 11K 3D ўлчамли илк ролик намойиш этилди

Фото: «GadgetTendency»

Хитойнинг «China Telecom» компанияси 11K 3D технологиясини тақдим этди. Ўта юқори ечимли видеороликда Хитой қишлоқларидан бирининг манзаралари намойиш этилди.

Тақдимот «Рақамли иқтисодиёт-2021» бутунжаҳон анжумани доирасида Нинбода 15–17 октябрь кунлари ташкил этилган «Ақлли шаҳар» ва «Ақлли иқтисодиёт» 11-кўргазмасида бўлиб ўтди. Гувоҳларга кўра, видеоролик шу даражада тиниқ эдики, ҳатто дарахтларнинг баргларидаги шудрингларгача аниқ кўринган.

11К ўлчамли 3D-видеонинг бир дақиқаси 10 ГБ «тош босади». Қишлоқ манзаралари акс этган ролик 500 ГБ ни ташкил этган — бу бутун бошли битта компьютер хотирасига тенг.

Албатта, бундай юқори технологиядан тижорий фойдаланиши ҳақида гапиришга эрта. Ҳали 8K ҳам оммалашишга улгурган эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг