Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Порошенко: «Аминманки, Севастопол устида яна Украина байроғи ҳилпирай бошлайди»

Порошенко: «Аминманки, Севастопол устида яна Украина байроғи ҳилпирай бошлайди»

Фото:«РИА Новости»

Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг «Twitter»даги саҳифасида Севастопол шаҳри куни муносабати билан табрик йўллади ҳамда #КримЦеУкраїна хештегини олиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда. Шунингдек, Порошенко Севастополда Украина байроғи ҳилпирашига «шубҳа қилмаслигини» айтди.

«Қадимги Херсонеснинг авлоди, қаҳрамон шаҳар Севастопол Украинаникидир. Аминманки, Севастопол устида Украина байроғи ҳилпирай бошлайди ва Украина мадҳияси куйланади», — дея ёзди у «Twitter»да.

Порошенконинг кўпчилик кузатувчилари унинг гапларидан кулишган ва бир фойдаланувчи уни Севастополга келишга ва одамлар билан суҳбатлашиб Қрим Россияники бўлганига, келажакда ҳам шундай бўлиб қолишига ишонч ҳосил қилишга чақирди.

Севастопол шаҳри куни 14 июнда нишонланади.

Порошенко ва кўпчилик украиналик сиёсатчилар Қрим Украинага тегишли эканини таъкидлаб келадилар. Аммо 2014 йилда Қримда ўтказилган референдум натижасига кўра у Россияга қўшиб олинган эди.

Украина ва Ғарб давлатлари Қримнинг Россияга қўшиб олинишини халқаро ҳуқуқ нормаларига зид деб ҳисоблайди ва уни Украина ҳудуди деб билади.

Москва эса ўз навбатида Қримдаги референдум халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳамда БМТ уставига мос тарзда ўтганлигини таъкидлаб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг