Помидор шарбати юрак хасталиги учун фойдали экани аниқланди
Помидор шарбати қон босимини пасайтириши ва юрак хасталиги ривожланиш хавфини камайтириши мумкин.
Бу ҳақда Rai Al Youm олимлар тадқиқотларига асосланиб хабар берди.
Тадқиқотларда 184 эркак ва 297 аёл иштирок этди.
Иштирокчилар йил давомида тузсиз помидор шарбатини ичдилар. Натижада, гипертензия билан касалланган 94 киши қон босимининг сезиларли даражада пасайишини қайд этди.
125 кўнгиллида липопротеин даражаси камайгани қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter