Поляк аскари икки нафар америкалик танкчини дўппослади
«Life.ru» маҳаллий матбуотга асосланиб хабар беришича, ҳозир ошкор қилинган бу воқеа 22 июль куни Злоценец шаҳридаги барлардан бирида содир бўлган. Номаълум сабабларга кўра икки мамлакат аскарлари ўртасида келишмовчилик чиқиб, муштлашувга айланиб кетган. Натижада бир полякнинг ўзи икки америкаликка бас келган.
Жабрланганлар «Atlantic Resolve» операцияси доирасида Польшада турган танк бригадасида хизмат қилишади. Уларнинг бири оғир жароҳат олиб госпиталда ётибди, иккинчиси тиббий ёрдамни олиб сафга қайтган.
— Гумондор уч ой муддатга вақтинча ҳибсга олинган. У 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин, — деди прокуратура вакили Малгожата Войцехович.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter