Польша президенти Ўзбекистон фуқаролари турган ҳудудга келди
2022 йил 4 март куни чет эл, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари бўлиб турган Украина-Польша чегарасидаги «Карчова» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги тўпланиш нуқтасига Польша президенти Анжей Дуда ташриф буюрди.
Польша президенти биринчи навбатда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари ёнига келиб, уларнинг қўлини сиқиб, шундай деди:
«Сиз юртингиз фуқаролари учун муҳим ва эзгу ишни қиляпсиз. Сизнинг ҳаракатларингизни кўриб бошқа давлатлар дипломатлари ва кўнгиллилар фаолиятингиздан илҳом олиши шубҳасиз. Менга Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилишни биринчи бўлиб бошлагани ҳақида айтиб беришди ва бу саъй-ҳаракатларингизни Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан муҳим эътибори ва оталарча ғамхўрлиги деб биламан.
Ҳеч қанча вақт илгари биз ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолгандик ва сизга қўшни бўлган давлатни тарк этган фуқароларимиз ҳамда Европа мамлакатларининг фуқароларидан хавотирда эдик. Биз уларни эвакуация қилишдек бу оғир операцияни фақат Ўзбекистоннинг фаол кўмаги билан амалга ошира олдик. Бу бизнинг ёдимизда».
Анжей Дуда Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам самимий суҳбатлашиб, уларни қўллаб-қувватлаши ва зарур ёрдам кўрсатишини айтиб ўтди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter