Полша ўз ҳудудига Россия кемасини киритмагани учун Украинадан миннатдорчилик эшитди
Полша давлати ўзининг денгиздаги худудларига Россиянинг «Седов» елканли кемасини киритмади. Бунга кема экипажи таркибида Қримдаги денгиз университети курсантлари борлиги сабаб бўлган.
Аввалроқ Эстония ҳукумати ҳам «Седов»ни ўз ҳудудларига киритишдан бош тортган эди. Полшанинг ушбу қарори Украина ҳукуматининг миннатдорчилигига сабаб бўлди. Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин бу борада Твиттердаги саҳифасида шундай деган:
«Полша бош вазири Моравецкийга ушбу қарори учун раҳмат. Полша ҳам Эстония сингари халқаро ҳуқуқ ҳимояси учун отланди. Қрим — бу Украина, Россия эса ноқонуний ҳаракатлари учун жавоб бериши керак», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Россия томони 2014 йилда Қримни ўз ҳудудига қўшиб олган эди. Бунга сабаб сифатида қисқа вақт давомида ташкил этилган ва ўтказилган референдум кўрсатилади. Аммо Украина томони референдумни тан олмайди ва Қримни Россия таркибига қўшиб олинишини аннексия сифатида баҳолайди. Ғарбнинг ривожланган давлатлари Украинанинг позициясини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter