Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Полициячиларга Tesla автомобиллари ёқмади

Полициячиларга Tesla автомобиллари ёқмади

Tesla Model 3

Фото: Mashable

АҚШнинг Калифорния штати полициячиларига Tesla автомобиллари ёқмади. Бу ҳақда The Drive ёзди.

Полициячиларнинг айтишича, Илон Маскнинг машиналари уларга тўғри келмайди.

Teslaнинг нимаси ёмон?

Биринчидан, полиция зобитлари машинага кириб ўтириш ва чиқишни ноқулай дейишмоқда, бунинг устига, орт ўриндиққа атиги биргина қўлга олинган шахсни жойлаштириш мумкин. Яъни жиноятчиларни тутиш учун бир эмас, бир нечта машина керак бўлади. Бундан ташқари, машинанинг юриш захираси ҳам қониқарли эмас. Қўлга олинган шахс билан электромобил қачон қувватга тўлишини кутиб ўтириш хавфли бўлиши мумкин.

Калифорнияда 2035 йилдан дизел ва бензил ёқадиган янги автомобилларни сотиш тақиқланади. Жорий йил августида маҳаллий полициячилар учун бир нечта Tesla Model 3 харид қилинди. Уларга $150 минг сарфлашдан ташқари, полициячилар учун мослаштиришга яна $35 минг кетди.

Полициячиларнинг айтишича, машиналар орасида улар учун Ford F-150 дан яхшиси йўқ.

Ford F-150.
Фото: Ford Alliance Auto
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг