Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди  

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди  

13 март, душанба куни ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Аҳмад Фаруқдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқалари, шунингдек, минтақалараро ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда бўлажак тадбирларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

«Янги лавозимда уларга улкан муваффақиятлар тилаймиз. Сўнгги вақтларда икки томонлама муносабатларимиз мисли кўрилмаган суръатларда ривожланиб, Ўзбекистон ва Покистонни янада яқинлаштирмоқда», – деб ёзади Бахтиёр Саидов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг