Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида «Ўзбекистон савдо уйи»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, Лаҳор шаҳри маъмурияти ҳамда йирик ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, ушбу савдо уйи икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги тўғридан-тўғри савдо ва ҳамкорликни янада фаоллаштиришга хизмат қилади.
Шунингдек, хабар қилинишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Карачи шаҳрида Ўзбекистон ва Покистон ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ўтказилади.
Ушбу муҳим тадбирда ўзбекистонлик тадбиркорлар таклиф этилмоқда. Уларга «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖнинг қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарига хориждан малакали дизайнерлар, технологлар, маркетологлар, сифат назоратчилари ва агрономларни жалб қилиш харажатларини қоплаш имкониятидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter