Покистондаги паркда фалокат содир бўлди
Покистоннинг Карачи шаҳрида янги очилган паркда фалокат содир бўлди. Аттракционлардан бирининг ерга қулаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Яраланганларнинг барчаси зудлик билан шифохонага ётқизилди.
Маълум бўлишича, аттракционларнинг барчаси Хитойдан келтирилган экан.
Аттракционнинг 25 метр баландликдан қулаши 12 ёшли Кашоф Духтарнинг умрига зомин бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter