Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистон ва Ҳиндистон ўртасида энг асосий муаммо нима?

Покистон ва Ҳиндистон ўртасида энг асосий муаммо нима?

Фото: «Russian.rt.com»

Покистон ҳукумати Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўз ваколат даврида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилашига умид қилмоқда. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.

«Бизнинг Ҳиндистон билан ўртамиздаги энг асосий зиддият — Кашмир. Агарда икки мамлакат раҳбарлари унинг ечимини топишса ... масала ҳал бўлиши мумкин», — деди Имрон Хон.

Покистон раҳбари бу йўналишда Ҳиндистон ҳукумати томонидан жиддий силжиш бўлмаганини ҳам қўшимча қилди.

Қўшни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги агарда Исломобод Ҳиндистон билан муносабатларини яхшиламоқчи бўлса Ҳиндистонга қарши кучларга қарши чора қўллаши шартлиги ҳақида 9 июнь куни баёнот берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг