Поездга адашиб чиққан йўловчи нималар қилиши керак?
Бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчи, поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Бу ҳолатда йўловчи поездга адашиб чиққан станциясига бепул қайтариб юборилади. Чиптада кўрсатилган муддатдан олдин поездга чиққан йўловчи йўлдаги станцияда ўз чипталарини қайта расмийлаштириш шарти билан шу поездда манзилига етиб олиши мумкин.
Чиптасида кўрсатилганидан қимматроқ вагонга (масалан, чипта плацкартга олинган вагон купе бўлса) кириб қолган йўловчидан жарима ундирилмайди. Йўловчи бу ҳолда унинг чиптасига мос келувчи вагонга ўтиши шарт ёки бўш жойлар бўлса ушбу вагонда қўшимча тўлов эвазига қолиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter