ПМТИ экспертлари Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорда рақобатбардошлигини баҳолади
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлиги унинг рақобатбардошлиги билан белгиланади. Шу муносабат билан, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг халқаро рақобатбардошлигини баҳолаш мақсадида тадқиқот ўтказди.
Мутахассислар аниқланган қиёсий устунликлар асосида рақобатбардошликнинг савдо кўрсаткичларини таҳлил қилиб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва қайта ишлаш саноатининг жаҳон бозорида энг рақобатбардош турларини аниқладилар.
Халқаро рақобатбардошликни баҳолашнинг энг кенг тарқалган кўрсаткичларидан бири бу RCA (Revealed comparative advantage) индексидир. Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мева ва сабзавотлар ва уларнинг қайта ишланган маҳсулотларининг RCA индексини ҳисоблаш учун БМТнинг Савдо статистик маълумотлар базаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланилади.
Ҳисоб-китоблар 2015-2020 йилларда АҚШ долларида жорий нархларда Ўзбекистон экспортининг 07,08,20 гуруҳлари 4-рақамли ТИФ ТН кодлари ва бутун дунёда шу каби экспорт буюмлари бўйича кўрсаткичларга асосланди.
Ҳисоб-китобларнинг натижаларига кўра, 2015-2020 йилларда таҳлил қилинган 35 та товарлар гуруҳидан 16 маҳсулот гуруҳида Ўзбекистон сезиларли қиёсий афзалликларга эга экан. Ушбу маҳсулотлар гуруҳи 2019 йилда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг қарийб 40 фоизини ташкил этди.
ПМТИ мутахассислари мева ва сабзавот экспорти учун Лафей индекси (LFI) асосида ҳам ҳисоблар ўтказди, чунки RCA импортни ҳисобга олмаган ҳолда, фақат экспортни ҳисобга олади, бу эса нотўғри натижаларга олиб келиши мумкин.
Лафей индексининг (LFI) ўзига хос хусусияти шундаки, бу алоҳида товар гуруҳларининг мамлакатнинг меъёрий савдо балансига қўшган ҳиссасини аниқлашга имкон беради.
Ҳисоб-китоблар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015-2020 йилларга мўлжалланган маълумотларидан фойдаланилди.
Унга кўра, 2015-2020 йилларда таҳлил қилинган 35 товар гуруҳидан 24 тасида Ўзбекистон қиёсий устунликка эга. Бироқ, 10 та товар гуруҳида ташқи бозорга экспорт қилишда қиёсий афзалликларга эга эмас эди.
Шу тариқа иккала индекснинг ҳисоб-китоблари натижасида олинган RCA ва LFI индексларининг ўртача қийматларини таққослаб, қуйидаги мева ва сабзавот гуруҳлари аниқланди:
2015-2020 йилларда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари учун RCA ва LFI нинг ўртача кўрсаткичлари
|
ТИФ ТН коди бўйича мева-сабзовот маҳсулотлари |
2015-2020 йй. ўртача кўрсаткичлар |
|
RCA |
LFI |
||
1. |
0809 Ўрик, олча ва гилос, шафтоли (олма, шу жумладан), олхўри ва терн, ҳўл |
42,7 |
0,7283 |
2. |
0806 Узум, ҳўл ёки қуритилган |
35,6 |
0,9881 |
3. |
0813 Қуритилган мевалар, товар меваларидан ташқари 0801 - 0806 гуруҳдаги ёнғоқ ёки қуритилган мевалар аралашмалари |
31,9 |
0,2206 |
4. |
0711 Қисқа муддатли сақлаш учун консерваланган сабзавотлар (масалан, олтингугурт диоксид билан, шўр сувда, олтингугурт сувида ёки бошқа вақтинчалик сақловчи эритмада), лекин бу шаклда бевосита истеъмол учун яроқсиз |
21,4 |
0,0394 |
5. |
0713 Дуккакли сабзавотлар, қуритилган, тозаланган, эзилган ёки эзилмаган |
20,9 |
0,5916 |
6. |
0706 Сабзи, шолғом, лавлаги, козлобородник, илдизли селдерей, турп ва бошқа шунга ўхшаш истеъмол қилишга яроқли илдиз сабзавотлар, ҳўл ёки совитилган |
13,7 |
0,0718 |
7. |
0702 Помидор, ҳўл ёки совитилган |
10,4 |
0,2625 |
8. |
0704 Карам, гулкарам, баргли карам ва Brassica туридаги шунга ўхшаш ейиладиган сабзавотлар, ҳўл ёки совитилган |
9,5 |
0,0817 |
9. |
0707 Бодринг ва корнишон, ҳўл ёки совитилган |
7,3 |
0,0488 |
10. |
0703 Пиёз, шалот пиёзи, саримсоқ, кўк пиёз ва бошқа пиёзли сабзавотлар, ҳўл ёки совитилган |
6,4 |
0,1144 |
11. |
0709 Бошқа сабзавотлар, ҳўл ёки совитилган |
6,1 |
0,2253 |
12. |
0810 Бошқа мевалар, ҳўл |
5,3 |
0,2179 |
13. |
0802 Бошқа ёнғоқлар, ҳўл ёки қуритилган, тозаланган ёки тозаланмаган, пўстлоқ ёки пўстлоқсиз |
3 |
0,1572 |
14. |
0712 Сабзавотлар қуритилган, бутун, бўлақ, тилимлар, эзилган ёки кукун шаклида, лекин чуқур қайта ишланмаган |
2,7 |
0,036 |
15. |
0807 Қовун ва папайя, ҳўл |
2,5 |
0,0254 |
16. |
0808 Олма, нок ва беҳи, ҳўл |
1,7 |
0,0384 |
17. |
2009 Мева (жумладан, узум тўппаси) ва сабзавот шарбатлари, ачимаган ва спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширин моддалар қўшилган ёки қўшилмаган ҳолда |
1,6 |
0,0617 |
18. |
2001 Сабзавот, мева, ёнғоқ ва ўсимликнинг истеъмол қилинадиган бошқа қисмлари, сирка ёки сирка кислотаси қўшиб тайёрланган ёки консерваланган |
1,5 |
0,0079 |
19. |
0705 Салат-латук (Lactuca sativa) и цикорий (Cichorium spp.), ҳўл ва совитилган |
1,2 |
0,009 |
Қайд этиш керакки, RCA — бу аниқланган нисбий афзалликларнинг кўрсаткичи бўлиб, агар RCA индекси 1дан катта бўлса, унда мамлакат Х маҳсулотни ишлаб чиқаришда рақобатбардош устунликка эга деб ҳисобланади. Индекс қанча кўп бўлса, рақобатбардош устунлик шунча ўсиб боради. RCA индекси қанча паст бўлса, маҳсулот шунчалик рақобатбардош эмас. Масалан, юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, энг катта рақобатбардош устунликка эга маҳсулот помидор (10.4) ҳисобланган. Ўзбекистоннинг помидор экспорти қийматининг умумий экспортга нисбати бутун дунёдаги барча мамлакатлар учун бир хил нисбатдан ошиб кетганлиги сабабли, Ўзбекистон помидор ишлаб чиқаришда қиёсий устунликка эга деб айтиш мумкин.
LFI — бу соф савдо оқимлари тўғрисидаги маълумотларга асосланиб таққосланадиган афзалликларни ҳисоблаш учун савдо индекси бўлиб, агар Х маҳсулоти бўйича LFI индекси 0 дан юқори кўрсаткичларни қабул қилса, маҳсулот жаҳон бозорида мос равишда рақобатбардош ҳисобланади. Салбий кўрсаткич унинг ноаниқлигини билдиради. Масалан, LFI индексида Салат-латук 0,009, Помидор эса 0,2625 га тенг. Демак, помидорлар салатга нисбатан анча рақобатбардош.
Ўзбекистон ташқи бозорда нисбатан қиёсий устунликка эга бўлган 19 товар гуруҳига қуйидагилар киради: ўрик, олча ва гилос, шафтоли, олхўри, узум, қуритилган мевалар, консерваланган сабзавотлар, қуритилган сабзавотлар ва дуккаклилар, сабзи, помидор ва бошқалар.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг аксарияти жаҳон бозорида юқори рақобатбардош. Кейинги босқичда мева-сабзавот рақобатбардошлигини ва қайта ишлаш даражасини ошириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Дастур доирасида жаҳон бозоридаги талаб (нав ва сифат жиҳатидан) ва Ўзбекистон мавжуд тармоқ салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларининг айрим турларига эътибор қаратиш зарур.
ПМТИ, ўз навбатида, ушбу тадқиқотни 10 рақамли ТИФТН коди асосида чуқурроқ таҳлил қилишда давом этади.
Сизнинг сўровингиз асосида ПМТИ мева ва сабзавот маҳсулотларининг қиёсий афзалликлари бўйича тўлиқ таҳлилни тақдим этиши мумкин.
Лойиҳа раҳбари Дарья Ильина
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter