Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пскентдаги «оммавий дарахткушлик» юзасидан расмий маълумот берилди

Пскентдаги «оммавий дарахткушлик» юзасидан расмий маълумот берилди

Кеча, 22 сентябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пскент туманидаги дарахтларнинг оммавий кесилгани акс этган суратлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилгани айтилмоқда.

Ўрганиш ишларида аниқланишича, Пскент тумани давлат ўрмон хўжалигининг Ангрен бўлими  69-кварталида тол манзарали дарахтлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли буйруқларига асосан, хусусан, шу йилнинг 7 март куни 42 туп толда қайта тиклаш ҳамда 8 июлда 51 туп толда соғломлаштириш ишлари олиб борилган.

Ҳудуд қайтадан текширилганда эса қайта тиклаш ҳамда соғломлаштириш ишлари олиб борилган дарахтлардан бошқаларига зиён етказилмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, давлат ўрмон хўжалиги масъулларининг билдиришича, мазкур амалиёт мавжуд бўлиб, унинг амалга оширилиши натижасида тол дарахтларининг ўсувчанлиги янада ошади. Ушбу ҳудуддаги толларнинг ҳам ҳозирда ривожланиши яхши бўлиб, доимий агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг