Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пискентда ҳамширада коронавирус аниқланди

Пискентда ҳамширада коронавирус аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилояти, Пискент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокорининг тумандаги эпидемиологик вазият бўйича расмий баёноти эълон қилинди.

Қайд этилишича, туманда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида максимал даражада эҳтиёт чоралари қўлланилмоқда. Шунга қарамай, Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, ТТБ туғруқ уйида ҳамшира бўлиб ишловчи  С.А.дан коронавирус инфекциясига гумонланувчи сифатида таҳлиллар олинганда, «мусбат» натижа аниқланган.

Шу муносабат билан Туғруқ уйи эҳтиёт чораси сифатида хавфсизлик нуқтаи назаридан жорий йилнинг 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилиб, туман СЭОМ дезинфекторлари томонидан тўлиқ зарарсизлантириш ишлари олиб борилган.

Профилактик чора сифатида беморнинг яшаш хонадони, у билан бирламчи мулоқотда бўлган  ишчи-ходимларнинг мулоқотдаги оила аъзолари билан биргаликда 14 кунлик уй шароитида тиббий кузатувга олинди.

Бемор билан бирламчи мулоқотда бўлган барча фуқаролар уй шароитида карантинга қўйилиб, вирусологик таҳлил намуналари олинган. Хонадонларида тўлиқ профилактик дезинфекция ва тозалаш тадбирлари олиб борилган.

«Айни вақтда ТТБ туғруқ уйи ва КТМП ИИБ томонидан қўриқловга олинган. Беморнинг оила аъзолари фаолият олиб борувчи  гўзаллик салонининг фаолияти  СЭОМ томонидан ўрганилиб, ДСЭНБ Пискент туман филиали  томонидан тўхтатилди. Бемор билан бирламчи ва иккиламчи мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилмоқда, касалликнинг олдини олиш борасидаги қўшимча маълумотлар  бериб борилади», — дейилади баёнотда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг