ПФЛ — Осиёдаги энг яхши футбол лигаси бўлишга даъвогар
Шу йилнинг 19-20 ноябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё спорт саноати конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Осиё футбол конфедерацияси мазкур тадбир якунида тақдирланадиган «Йилнинг энг яхши футбол лигаси» мукофоти учун номзод мамлакатлар номини эълон қилди. Йилнинг энг яхши футбол лигаси икки йўналиш бўйича танлаб олинади.
«Осиёнинг энг яхши илҳомбахш лигаси» учун 10та номзод мамлакат ичидан Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳам ўрин олди. Қитъамизнинг энг яхши илҳомбахш лигаси номи учун Австралия, Хитой, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, Таиланд, БАА ҳамда Ўзбекистон лигалари даъвогарлик қилмоқда.
Шунингдек, «Осиёнинг энг яхши ривожланаётган лигаси» номи учун ҳам 10 та номзод мамлакат эълон қилинди. Бутан, Гуам, Ҳиндистон, Индонезия, Иордания, Қирғизистон, Филиппин, Сингапур, Тожикистон ҳамда Вьетнам ривожланаётган лига номи учун даъвогарлик қилишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter