ПФЛ бош мураббийлар учун белгиланган расмий дресс-кодни бекор қилди
Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи барча клублар бош мураббийлари учун белгиланган «кийиниш тартиби» («дресс-код») бекор қилинди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Жаҳон футболини кузатиш амалиётидан келиб чиққан ҳолда, миллий чемпионатимиз иштирокчи клублари мураббийларига расмий галстук тақиш мажбурияти бекор қилинади. Ундан ташқари, ўйин давомида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, клубнинг расмий спорт экипировкасида бўлишга ҳам рухсат этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter