Петербургда ўзбекистонлик мигрантлар қийин аҳволга тушиб қолишди. Ҳолат текширилди
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг маошлари берилмаётгани ва ётоқхонадан мажбурий чиқариб юборилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, тарқалган мурожаат бўйича Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги Ваколатхонаси ходимлари Колпино шаҳрига бориб текширган.
Ўзбекистонликлар ва ICA Construction компаниясининг масъул ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувларда Санкт-Петербургдаги ўзбекистонлик мигрантларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ келишувларга эришилган.
Шунингдек, вазирлик хабарида вазият Бош консулхона назоратида эканлиги таъкидланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter