Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Песков Кремлга ҳужум ортида турган асосий давлат номини айтди

Песков Кремлга ҳужум ортида турган асосий давлат номини айтди

Россия президенти матбуот котиби Песковнинг айтишича, Киев ва Вашингтоннинг Кремлга учувчисиз самолёт ҳужумига алоқадорлигини «инкор этиш»га уринишлари «бемаънилик».

«Бундай ҳужумлар бўйича қарор Киевда эмас, Вашингтонда қабул қилинишини яхши биламиз. Кўпинча ҳатто мақсадларни Киев эмас, Вашингтон белгилайди. Ҳар сафар ҳам Киевга воситаларни танлаш ҳуқуқи берилмайди. Вашингтон биз буни билишимизни аниқ тушуниши керак», дейди у.

Кремль дрон ҳужуми ортида АҚШ турганига ишонадими, деган саволга Песков шундай жавоб берди: «Албатта. Бундай қарорларнинг барчаси Вашингтондан Киевга буюрилади».

Эслатиб ўтамиз, Кремль матбуот хизмати 3 май куни кечқурун Украина томони Россия президенти қароргоҳига дрон орқали зарба беришга урингани ҳақида баёнот бериб, бу ҳаракатни суиқасд деб атаган эди.

Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров Кремлга ҳужумга Киевнинг алоқадорлигини рад этган. Унга кўра, Украинанинг мақсади Москвани нишонга олиш эмас, балки босиб олинган ҳудудларни озод қилишдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг