Перу президенти импичментдан қочиб, истеъфога чиқди
Перу президенти Педро Пабло Кучински мамлакатнинг бир палатали парламенти — Конгресга истеъфога чиққанини маълум қилган. Бу ҳақда «Рейтерс» агентлиги хабар берди.
Жаноб Кучински Бразилия қурилиш консорциуми «Odebrecht»дан пора олганликда айбланмоқда. Ўтган йили ҳам у истеъфо берганди, лекин конгресс буни қабул қилмаганди. Мутахассислар унга нисбатан импичмент қўлланилишига ишонишаётганди.
Лекин Кучинскининг импичменти Лотин Америкаси давлатлари орасида учинчиси бўлиши мумкин эди. 2012 йилда Парагвай президенти Фернандо Луго, 2016 йилда эса Бразилия президенти Дилма Руссефга нисбатан импичмент қўлланилиб, улар узоқ муддатга президентликдан маҳрум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter