Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Перевод»да нима ўзгаришлар бўлади?

«Перевод»да нима ўзгаришлар бўлади?

Хушнудбек Худойбердиев

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ёшлар билан учрашувда ўқишни кўчириш масаласида бўладиган ўзгаришлар ҳақида айрим маълумотларни айтиб ўтди.

Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг каналида хабар берди.

Жумладан, соҳадаги коррупциянинг олдини олиш мақсадида:

Биринчидан, хориждан ўқишни кўчириш учун ўтказиладиган имтиҳонда Давлат тест маркази томонидан тест олинадиган бўлди.

Илгари Олий таълим вазирлигининг баъзаси орқали тест қилинарди ва бу ишончсизликка сабаб бўларди. Бундан мақсад — янада шаффофликни таъминлаш.

Иккинчидан, ўқиши кўчирилаётган йўналишдаги ўтиш бали қўйилади, оддий контракт учун 4 балли шкала ҳам бўлади, супер-контрактлар ҳам уларга амал қилади.

Илгари хориждан кўчиришда деярли барча йўналишларда 56 балл талаби қўйиларди. Саноқли йўналишлардагина 100 ёки бошқа баллар белгиланарди. Бу эса кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўларди. Кимлардир қийналиб, 140-150 балл билан ўқишга кирарди-ю, кимлардир қўшни давлатга ёки бориб, ёки бормай, 56 балл билан иккинчи курсдан талаба бўларди. Яъни мақсад хорижда илм ва таълим олиш эмас, шунчаки кейинги йили ўқишни кўчириш эди. Кўплаб фирмаларнинг ваъдаларига ишониб, алданиб қолганлар ҳам жуда кўп.

Хориждан ўқишни кўчиришга оид кўп бора гапирган инсон сифатида иккала ўзгаришни ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман!, деб ёзади Хушнудбек Худойбердиев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг