«Перевод» қилиб беришни ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
Ҳуқуқ органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:
— фуқаро А.У. фуқаро Ж.Р.ни танишлари ёрдамида 8 минг доллар эвазига Чимкент давлат университетида ўқиётгани ҳақида ҳужжат тайёрлаб, ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчиртириб бериш учун олдиндан 4 минг доллар олган вақтида;
— фуқаро О.X. фуқаролар Г.Р. ва А.А.нинг Тожикистон университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчиртириб бериш эвазига 6 минг доллар олганда;
— фуқаро D.А. фуқаро M.А.ни Андижон давлат университетига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг доллар олган вақтида далиллар билан ушланган.
Бу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик ва 28, 211-моддаси — пора бериш билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter