Пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш концепцияси ишлаб чиқилади
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш белгиланган.
Лойиҳада:
- пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўналишлари;
- уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш орқали пенсия бадалини тўлашдан манфаатдорликни ошириш;
- фуқаролар пенсияга чиқишда фақат паспорт билан бориб, мурожаат қиладиган механизмни яратиш;
- давлат архиви тизимини электрон шаклга ўтказиш назарда тутилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter