Пенсионер аёл сумкасини олиб қочган ўғрини ерга ағдариб ташлади (видео)
Aвстралиянинг Квинсленд штатида кекса фуқаро сумкасини олиб қочган ўғрини ерга йиқитди. Бу ҳақда ABC 7 телеканали хабар берди.
Пенсионер аёл кичик қовоқхонада туғилган кунини нишонлаётганди. Тўсатдан бир кимса унинг столига югуриб бориб, сумкасини олиб, яширинишга уринди.
Кузатув камерасида қайд этилган видеода гумонланувчи сумка билан яширинишга уринаётгани акс этган. Сумканинг эгаси автотураргоҳда уни қувиб етиб, елкасидан ушлаб ерга ағдариб ташлади. Кураш жараёнида аёл аввал қароқчининг бўйнидан бўғади, сўнгра сумкасини тортиб олади. Шу билан бирга у эркакнинг кўйлаги ва оёқ кийимини ҳам ечиб ташлайди.
Сўнгра талончи кекса аёлнинг қўлидан аранг қутулиб, қочишга уринади. Момо эса унинг орқасидан сандалини улоқтиради. Сумкасини эса ўзи билан олиб қолади.
Ўғри ўзининг машинасида қочиб кетган, аммо кейинчалик полиция томонидан ўғирликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Унинг ҳужуми натижасида аёлнинг қовурғалари жароҳатланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter