Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пекинда бирорта ҳам коронавирусга чалинган бемор қолмади

Пекинда бирорта ҳам коронавирусга чалинган бемор қолмади

Фото: «Ok.ru»

Пекинда илк бор коронавирусга чалинган бирорта ҳам бемор қолмади — Хитой пойтахтидаги охирги икки бемор шифохонадан тузалиб чиқди. Бу ҳақда шаҳар гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита маълумотларига таяниб «ТАСС» хабар берган.

Шу пайтга қадар Хитой пойтахтида коронавирусга чалинган 935 киши рўйхатга олинган, улардан 335 нафари июнда «Синьфади» улгуржи бозорида вирус тарқалганда касалликни юқтириб олишган. Ҳозир шаҳарда эпидемиологик назорат чоралари енгиллаштирилган: кўчада ниқоб тақиш шарт эмас, фақат жамоат транспорти, дўкон, кинотеатр, давлат идоралари ва одам гавжум бўладиган бошқа жойлар бундан мустасно.

Статистикага кўра, Хитойда касалланганларнинг 94,13 фоизи тузалган. Декабрдан буён мамлакатда қарийб 90 мингта юқтириш ҳолати қайд этилган, охирги етти кун давомида 108 киши коронавирусга чалинган. Шунга қарамай, 15 апрелдан бери мамлакатда бирорта ҳам ўлим ҳолати кузатилмаган. Маҳаллий тиббиёт муассасаларида коронавирусга чалинган 347 та бемор даволанмоқда, улардан етти нафари оғир аҳволда.

Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 пневмонияси тарқалиши илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган. 11 март куни ЖССТ пандемияни эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг