Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Педагогларни тайёрлашда сиртқи таълимга қабул амалга оширилмайди

Педагогларни тайёрлашда сиртқи таълимга қабул амалга оширилмайди

Иллюстратив фото

2025/2026 ўқув йилидан педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмаслиги Президент фармонида белгиланди.

Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрлаш бўйича:

  • педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;
  • олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.

2025/2026 ўқув йилидан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда университет (Низомий — таҳр.)нинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.

2026/2027 ўқув йилидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида «Госпитал педагогика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

2026 йил 1 сентябрдан республикадаги мавжуд педагогика техникумларининг ўқув жараёнига халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги фармон асосида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг