«Пахтакор» шифокори самолётда йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди
Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси шифокори Дубай – Тошкент йўналишидаги рейс бўйича парвоз қилаётган самолётда йўловчининг ҳаётини сақлаб қолинишига сабабчи бўлди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бортда йўловчи ўзини жуда ёмон ҳис қилган. Бу вақтда «Пахтакор» жамоаси аъзолари Осиё чемпионлар лигаси доирасида «Ал Айн»га қарши учрашувни ўтказиб, Тошкентга қайтаётган эди.
«Шифокоримиз Умид Баҳромовнинг тезкор ҳаракатлари билан бемор ўзига келди. Акс ҳолда самолёт бошқа шаҳарга қўниши керак бўларди», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида «Пахтакор» БААнинг «Ал-Айн» жамоасига қарши ўйинда 0:1 ҳисобида ортда бораётиб, ҳисобни 1:3 га ўзгартиришга муваффақ бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter